Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш юзасида амалий семинар ўтказилди

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш юзасида амалий семинар ўтказилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги залида маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосалари иштирокида амалий семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Мансур Абдунабиев, Оқдарё туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Аббос Ҳуббимов, туман давлат хизматлар маркази бўлими бошлиғи Зоҳид Обилқосимов, туман ҳокимлиги иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Наврўз Идрисхоновлар сўзга чиқишиб, туманда ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини тадбиркорликка жалб этиш юзасида батафсил тушунчалар берилди. 
Унда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиби, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” дастурлари асосида ажратиладиган имтиёзли кредитлар орқали ҳунармандлар, фермерлар, дехқон хўжаликлар, томорқа ер эгалари, хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка жалб этиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM