Ис газидан заҳарланиш ва бошқа турдаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш юзасида йиғилиш ўтказилди

  Ис газидан заҳарланиш ва бошқа турдаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш юзасида йиғилиш ўтказилди

 

Бугун Оқдарё тумани ҳокимлигида аҳоли ўртасида табиий ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Н.Сулаймонов, мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида янги йил байрамини хонадонларда муносиб ўтказиш ҳамда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш, иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича туман сектор ва маҳаллалар кесимида белгиланган чора-тадбирлар бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Б.Қурбонов масала юзасидан сўзга чиқиб, мутасаддиларга фуқаролар ўртасида хонадонларида қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, табиий газ таъминотидаги носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг юзага келишини олдини олиш, ис гази тарқалишидан эҳтиёт бўлиши бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориши зарурлигини таъкидлади.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM