“Пичоқчи”да ёшларнинг муаммолари ўрганилди

“Пичоқчи”да ёшларнинг муаммолари ўрганилди

Бугун “Пичоқчи” маҳалласида жойлашган 30-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Тадбирда Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ёшларнинг мурожаатлари эшитилди.
Учрашувда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ва  муаммолари тингланди. Шунингдек, қабул давомида ота-оналар томонидан ҳам фарзандлари масаласида мурожаатлар келиб тушди. 
Қабул давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитлар олиш,  ер майдони ажратиш, газ балон билан таъминлаш, моддий ёрдам, тиббий хизмат, ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги 16 та мурожаат тегишли тартибда рўйхатга олинди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, вақт талаб этадиган мурожаатларга эса муддат белгиланиб, мутасаддиларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.  

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM