Ёшлар -  эртанги куннинг келажаги ва бунёдкори

Ёшлар -  эртанги куннинг келажаги ва бунёдкори

Оқдарё тумани 2-сектор ҳудудидаги 41-умумтаълим мактабида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
”Тараққиёт” маҳалласида ўтказилган учрашувда Оқдарё туман прокурор ўринбосари Д.Маматов, сектор котиби Ф.Мирзаев, маҳалла раиси Н.Рахмонов,  туман кенгаши депутати Н.Сулайманов, участка инспектори А.Исматов, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди. 
Дастлаб, учрашувда сўз олган туман прокурори ўринбосари мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  
 Зеро, ёшлар эртанги куннинг келажаги ва бунёдкори ҳисобланади. 
Бўлиб ўтган “Прокурор ва ёшлар” учрашувида ёшларнинг мурожаати рўйхатга олиниб, айрим масалалар ўз жойида ҳал этилди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган  таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM