Хотин-қизларга сертификатлар топширилди

Хотин-қизларга сертификатлар топширилди

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва бу орқали тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида  Оқдарё туман 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган 40 соатлик қисқа муддатли ўқув курслари давом этмоқда. 
Бугун Оқдарё педагогика коллежи биносида 40 соатлик қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган 160 нафар хотин-қизларга Самарқанд вилояти тадбиркорлик маркази директори С.Салимова ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликова  томонидан сертификатлар топширилди.
 Эндиликда эса мазкур сертификатни қўлга киритган хотин-қизлар тижорат банкларидан имтиёзли равишда кредитлар олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM