Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши раиси тайинланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши раиси тайинланди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар раҳбарлари билан фаол ёшлар иштирокида тайинлов тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят бўлими вакиллари, туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Мусаев сўзга чиқишиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги самаралари ҳамда ҳозирги кунга қадар ёшлар ташкилот раиси вазифасини бажарувчиси Алихон Мажидов ҳақида тўхталиб, ёшлар билан ишлаш борасидаги лидерлик қобилиятларини эътироф билан тилга олишди. 
Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши раиси лавозимига Мажидов Алихон Абдували ўғли расман тайинланди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган фаол ёшлар унинг келгусидаги фаолиятига омадлар тилашди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM