“Саломатлик учун 5 000 қадам” акцияси ўтказилди

“Саломатлик учун 5 000 қадам” акцияси ўтказилди

Бугун Оқдарё туманида навбатдаги “Саломатлик учун 5 000 қадам” шиори остидаги спорт- соғломлаштириш акцияси ўтказилди. 
Мазкур юриш марафони эрта тонгдан Лойиш шаҳарчасига кириш қисмидан бошланди ҳамда марказий Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этди. 
Ўтказилган саломатлик марафонидан сўнг корхона, ташкилот ва муассасалари ҳодимлари ҳамда уюшмаган аҳоли вакиллари иштирокида бадантарбия машғулотлари ташкил этилди. 
Бир сўз билан айтганда саломатлик тадбирлари соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM