Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов: Ҳар қандай мурожаат эътибордан четда қолмайди

Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов: Ҳар қандай мурожаат эътибордан четда қолмайди

Бугун, Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган қабулда алимент ундириш, уй-жой учун ер ажратиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, кредит олиш ва бошқа оилавий масалаларда 30 га яқин фуқароларнинг муаммолари эшитилди. 
Қабул давомида айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди. Муддат билан боғлиқ мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM