РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Жорий йилнинг 9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Оқдарё туман маркази Лойиш шаҳарчаси “Ўзбекистон” кўчасида йўл четидаги бетон ариқларда маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги ҳақида видео лавҳа эълон қилинди.

Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, кўрсатилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш борасида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Бугунги куннинг ўзидаёқ  туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан кўча четидаги бетон ариқлардаги маиший чиқиндилар олиниб, камчиликлар бартараф этилди. Шунингдек, Оқдарё туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси ходимлари томонидан кўча атрофидаги тадбиркорларга ариқларга чиқинди ташламаслик ҳамда махсус чиқинди қутиларни ташкил этиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM