Ижтимоий фанлар ойлиги доирасида тадбирлар ўтказилмоқда

Ижтимоий фанлар ойлиги доирасида тадбирлар ўтказилмоқда

Оқдарё туманидаги умумтаълим мактабларида жорий йилнинг декабрь ойи ижтимоий фанлар ойлиги деб эълон қилинди. Шу муносабат билан, тумандаги умумтаълим муассасаларида тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари бўйича очиқ дарслар, ўқувчилар ўртасида ўзаро беллашувлар, давра суҳбатлари, викториналар ва бошқа тадбирлар уюшқоқлик тарзда ўтказилиб келинмоқда. 
Жумладан, бугун 45-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ижтимоий фанлар ойлиги доирасида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари вакиллари иштирокидаги тадбирнинг ташкил этилиши ўқувчиларнинг тарихий билимларини юксалтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM