“Конституцияни ўрганамиз” мавзусида тадбир ўтказилди

“Конституцияни ўрганамиз” мавзусида тадбир ўтказилди

Бугун туманимиздаги таълим муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Оқдарё педагогика коллежидаги 6-7 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гурухларида “Конституцияни ўрганамиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда иштирок этган болажонлар фукаролик ҳукуклари, шу билан бирга болалар ҳукуклари Ўзбекистон Республикаси Конституция билан ҳимояланганликлари туғрисида тушунчага эга бўлишди. Шунингдек, болажонлар бош Қомусимизга оид ёд олган шеърлардан наъмуналар ўқишди. 
Бир сўз билан айтганда 8 декабрь  “Конституция куни”га бағишланган тадбир болажонларда катта таассурот қолдирди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM