Пиёда юриш саломатлик тадбирлари соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда хизмат қилмоқда

Пиёда юриш саломатлик тадбирлари соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда хизмат қилмоқда

 

   Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, пиёда юришнинг саломатликка фойдасини тарғиб этиш муҳим ўринга эга.

   Шундан келиб чиққан ҳолда Оқдарё туман ҳокимлиги, туман ИИБ шахсий таркиби, туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва бир қатор ташкилот ва муассасалар билан биргаликда тизимли равишда оммавий саломатлик тадбирларининг уюшқоқлик билан ташкил этилиши аҳолининг соғлом турмуш тарзига қизиқишини оширмоқда.

   Бугун эрта тонг соат 07:30 дан бошлаб М-37 магистрал йўлининг туман марказига қириш қисмидан Амир Темур кўчаси бўйлаб “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида навбатдаги пиёда юриш марафони ўтказилди.

   Дастлаб мингга яқин иштирокчилар пиёда юриш ҳаракатидан сўнг бадантарбия машғулотлари билан давом этди

   Саломатлик тадбирлари сўнгида энг фаол иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM