Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони Лазизхон Ўзбеков: жаҳонда Ўзбекистон байроғини юқорига кутариш

Юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони Лазизхон Ўзбеков: жаҳонда Ўзбекистон байроғини юқорига кутариш

 

Туманда юнон-рум кураши кенг оммалашган спорт турларидан бирига айланган. Бугунги кунда ёшлар ихтиёрида бўлган кураш залларида мураббийлар томонидан спортчилар билан машғулотлар ўтказиш учун қулай шароитлар яратилди.  Ўз навбатида бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, жаҳонда ўз номини танитаётган оқдарёлик ёш спортчилар кашф этилаётганлиги, нечойлик ушбу спорт тури ҳар жабҳада кенг қулоч ёзганлиги сўзимизнинг исботидир. Ана шундай маҳоратли курашчиларимиздан Лазизхон Ўзбековдир.

Туманимизнинг Янгиқўрғон масканида туғилиб ўсган Лазизхон болалигидан курашга қизиқди. Бу интилиш уни кураш мактабларига етаклади. Дастлаб Ўктам Мажидовдан, кейинчалик эса Толиб Назаров қўл остида ўн йилдан бери юнон рум кураш билан мунтазам шуғулланиб, 8 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 марта Россия давлатида ўтказилган Халқаро турнир ғолиби, 2018 йилда Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионати совриндори ва шу йилда Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Номдор курашчимиз Лазизхон Ўзбеков қайд этган натижалари юксак қадрланиб, 2019 йилда  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ҳозирги вақтда иқтидорли курашчимиз Самарқанд давлат университетининг 2-босқичида таҳсил олмоқда. Келажакда Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, Олимпиада чемпиони бўлиш мақсадлари сари зафарлар тилаймиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM