РАМИЙ МУНОСАБАТ

РАМИЙ МУНОСАБАТ

 

Жорий йил 25 ноябрь куни “OQDARYO OVOZI” газетасининг телеграм канали ва веб сайтида Оқдарё тумани маркази Лойиш шаҳарчаси “Мустақиллик” ва “Лойиш” маҳаллаларидаги йўлларнинг таъмирталаблиги, бу ёғин-сочинли мавсумда аҳолига қийинчиликлар туғдираётгани танқид қилинган мақола эълон қилинди.

Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими маълумотларига таянган ҳолда ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Мақолада кўрсатилган кўчаларни таъмирлаш 2020 йилги йўлларни таъмирлаш дастурига киритилмаган ва жорий йилги дастур доирасида ишлар бажариб бўлинган. Айни вақтда туман маҳаллий бюджетидан ушбу кўчаларни таъмирлаш учун маблағ ажратишни имкони йўқлиги боис, жорий йил якунигача ҳашар йўли билан ушбу кўчаларга шағал тош ётқизиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. 2021 йил йўлларни таъмирлаш дастурига киритилиб, келгуси йилда ушбу кўчаларга асфальтобетон ётқизилади.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM