ФАРЗАНДИ ТАЪМИНОТИНИ ЎЙЛАМАГАННИНГ ЖАЗОСИ

 

ФАРЗАНДИ ТАЪМИНОТИНИ ЎЙЛАМАГАННИНГ ЖАЗОСИ

 

     Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Бекзод Даминовдан ундирувчи Дилдора Самандарованинг фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

      Мазкур ижро ҳужжати Оқдарё туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

      Қарздор Б.Даминовнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

      Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б.Даминов бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан 2016 йилнинг  июль ойидан буён тўламай келаётганлиги аниқланди.

      Унинг алиментдан қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 27 млн. 675 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.

      Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун Оқдарё туман маъмурий судига юборилди.

       Самарқанд шаҳар маъмурий судининг қарори билан қарздор Б.Даминовга нисбатан 15  сутка қамоқ жазоси тайинланди.

 

       Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM