“Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгараклар ярмаркаси ўтказилди

“Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгараклар ярмаркаси ўтказилди

    Бугун Оқдарё туман “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан анъанавий “Очиқ эшиклар куни” ҳамда тўгараклар ярмаркаси ўтказилди. Тадбирдан мақсад ўқувчи-ёшларни мактабда ташкил этилган “Техник ижодкорлик”, “Бадиий ижодиёт” ва “Экология ва ўлкашунослик”  йўналишидаги тўгаракларига жалб этиш, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга бўлган ёш авлодни тарбиялашдир. 
     Ярмаркада тўгарак раҳбарлари ва тўгарак аъзолари ўз ижод маҳсуллари, кўргазмалари билан иштирок этишди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM