27 мактабнинг санъаткор болалари

27 мактабнинг санъаткор болалари

     Оқдарё туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 27-умумтаълим мактабининг “Тасанно” болалар рақс дастаси 2007 йилдан бери туманда ўтказилаётган байрам тадбирларида фаол иштирок этиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлиб келмоқда.
-Ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиб, уларни санъатга ошно қалб эгалари этиб ҳамда халққа хизмат қилиш руҳида тарбиялаш биз педагогларни асосий бурчимиз деб ҳисоблайман, - дейди рақс дастаси бадиий раҳбари мусиқа ўқитувчиси Комила Қиличева.
     Шунингдек, мактаб қошида “Мард ўғлонлар” гуруҳи ҳам ташкил этилган бўлиб, туман байрам тадбирларида ўз чиқишлари билан барчага манзур бўлмоқда.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM