Депутатлар диққатига!

Депутатлар диққатига!

 

    Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 14:00 да халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг ўн олтинчи сессияси чақирилмоқда.

 

Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

 

    Кун тартибида:

1. Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари ҳақида туман ҳокими (Н.Сулаймонов)нинг ҳисоботи тўғрисида.

 

2. Аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб - қувватлаш ва айримларини камбағалликдан чиқариш чоралари тўғрисида.

 

3. Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Ю.Ўроқова)нинг ҳисоботи тўғрисида.

 

4. Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳудудларни муайян экспортбоп мева турларига ихтисослаштирилган плантация усулида янги интенсив боғ барпо этиш учун яхлит бир ҳудуддан ер ажратиш;

2020 йил кузида яроқсиз ва иқтисодий самарасиз боғ майдонларини бузиш ҳамда янги интенсив (пакана ва ярим пакана) боғларни барпо этиш;

иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғларни яроқсиз деб топиш тўғрисида каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

 

   Сессия иши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM