Оқдарёда 102 нафар битирувчи ёшлар бандлиги таъминланди

Оқдарёда 102 нафар битирувчи ёшлар бандлиги таъминланди

    Умумтаълим мактаби битирувчиларини доимий иш ўрни билан таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада Оқдарё туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларини битирган 102 нафар ишсиз қизлар тумандаги Амир Темур маҳалласида жойлашган “Зарафшон Текстил” тикув фабрикасига ишга жойлаштирилди.
     Ёшларни бандлигини таъминлаш борасидаги мазкур тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов иштирок этиб, ёшларга ушбу касбни мукаммал эгаллаб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM