Аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмат кўрсатиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмат кўрсатиш бўйича йиғилиш ўтказилди

    Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман санитария эпидемиологик Маркази ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамда ҚВП мудирлари иштирок этан ушбу йиғилишда аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмат кўрсатиш, COVID-19 касаллиги аниқланган беморларга дори-дармон жамланмалари ўз вақтида берилиши ва беморлар ўз вақтида шифохонага юборилиши бўйича ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.   Шунингдек, амалга оширилаётган ижобий ишлар билан биргаликда, ўз ишига совуққонлик билан ёндашаётган айрим тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги туфайли бир қатор жиддий камчиликлар аниқланганлиги айтилиб, масъулларга тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM