Равонлашган қатнов йўллари аҳоли узоғини яқин қилмоқда

Равонлашган қатнов йўллари аҳоли узоғини яқин қилмоқда

 

    Туманимизнинг 2-сектор ҳудуди “Тараққиёт” маҳалласидаги 41-умумтаълим мактаби билан Найманча қишлоғини боғлаб турувчи 500 метрлик тупроқ йўл  ўқувчи ёшлар ва маҳалла фуқаролари қатновида муаммолар туғдирар эди.

    Жорий йилнинг 3 октабрь куни туман Кенгаши депутати Нусрат Сулайманов, 2-сектор котиби Фарруҳ Мирзаев, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходими Шодиёр Абдуллаев, маҳалла раиси Намоз Раҳмонов ҳамда Найманча қишлоғи фаоллари ҳамкорлигида ҳашар йўли билан йўлларга шағал тош тўкилиб, ўқувчилар ва фуқароларга фойдаланишлари учун қулай ва равон йўл қилиб берилди.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM