Арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди
Айни кунларда аҳолига қулайлик яратиш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида Лойиш деҳқон бозорида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги,“Лойиш деҳқон бозори” маъмурияти ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Оқдарё туман бўлими ҳамкорлигида арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркада мол гўштининг 1 килоси 45000 сўмдан сотилиши йўлга қўйилди.