Саҳоватпеша инсонлар тақдирланди

Саҳоватпеша инсонлар тақдирланди

    Хабрингиз бор, мамалакатимизда COVID-19 пандемияси даврида аҳолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилди.
    Ушбу ҳаракат доирасида юртимизда, қолаверса туманимизда волонтёрлар, тиббиёт ходимлари ҳамда саховатпеша тадбиркорларимизнинг меҳнатлари улкан бўлди. Синовли кунларда кўрсатган хизматларини муносиб тақдирлаш мақсадида  жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ "MEHR-SAXOVAT" кўкрак нишони  таъсис этилди.
   Бугун Оқдарё туманида 16 нафар саховатли инсонларга кўкрак нишонлари топширилди. Нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширди.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM