Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳимоя қилинади

Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳимоя қилинади

 

Юртимизда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди. Ислоҳотлар натижасида судлар томонидан илк маротаба айрим фуқароларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Жорий йилнинг 10 августида “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони  қабул қилинди.

Фармонга кўра, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъий назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартиби жорий қилинмоқда.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шасхни ғайриҳуқуқий ҳаракатлари содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатларида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.

Ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади. Бу эса адолат ва инсонпарварлик намунасидир.

Алибек СУЯРОВ,

Оқдарё туман маъмурий судининг раиси

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM