Бобур маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Бобур маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

     Бугун туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.
      Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласида Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
     Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.  Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM