Бугун 19 сентябрь -Бутунжаҳон тозалик куни

 Бугун 19 сентябрь -Бутунжаҳон тозалик куни

     19 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан бугун эрта тонгда Оқдарё туманида атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар иштирокида “Юртимиз тозалигига барчамиз масъулмиз” шиори остида экологик акцияга старт берилди. 
    Шундан сўнг дастлаб туман маркази Лойиш шаҳарчасида, сўнгра маҳаллаларда Оқдарё туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси,  туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
    Ушбу акциядан кўзланган мақсад аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш,  ҳудудларни чиқиндилардан  ҳоли этиш ва бу борада  халқаро ҳамжамият тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган. 

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM