Семинар-йиғилишида муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди

Семинар-йиғилишида муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди

      Бугун Оқдарё туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 12 умумтаълим мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик  кўриш, ўқувчиларни карантин қоидаларига амал қилиб давлат санитария ва эпидемология марказининг тавсиялари асосида, ўқувчиларни дарсга киритиш ва уларни ўқитиш бўйича туман халқ таълими бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан семинар машғулотлари ўтказилди.
  Тадбирда туман ҳоким Н.Сулаймонов ҳамда туман прокурори Д.Кубаевлар иштирок этиб, мактабда санитария-гигиена талаблари бўйича яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. 
  Тадбир давомида ўқувчилар томонидан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқув биноларига кириш, синф хоналарни мунтазам дезинфекция қилиш, синфхоналарни тез-тез шамоллатиш, ўқувчиларнинг тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишларини доимий назорат қилиш ва таълим жараёнига оид долзарб масалаларда батафсил сўз юритилиб, тушунчалар берилди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM