Оқдарё туман ҳокимлигида ўтказилган ўқув соатида ўзбек тили масалалари муҳокама этилди     

 Оқдарё туман ҳокимлигида ўтказилган ўқув соатида ўзбек тили масалалари муҳокама этилди     

 

     Бугун туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув-соати ўтказилди.

    Ўқув соатида Оқдарё туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Исахоновнинг  "Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида"  маърузалари тингланади!

    Маъруза давомида ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш мақсадида, рус тилида келаётган аксарият мурожаатларга ҳам ўзбек тилида жавоб қайтариш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

    Шунингдек, Б.Исахонов тумандаги ташкилотлар, кўчаларда илинган ташқи реклама ва дўконлар олдидаги пешлавҳалар "Реклама тўғрисида"ги ҳамда "Давлат тили ҳақида"ги қонун талабларига мос келиши бўйича олиб борилаётган ўрганиш ишлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

    Қизғин давом этган ўқув соатида ҳокимлик ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олди.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM