“Энг зукко китобхон” тадбири ўтказилди

 

“Энг зукко китобхон” тадбири ўтказилди

 

Бугун O`zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши ва Оқдарё туман ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида "Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан “Энг зукко китобхон” тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир карантин қоидалари риоя қилган ҳолда тор доирада ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Маматова сўзга чиқиб, инсон маънавияти юксалишида китобнинг ўрни ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, ёш китобхонларимиздан Гулсанам Абдулакимова, Севинч Шавкатова, Асқар Рашидов, Комрон Толибжоновлар севиб мутоола қилувчи асарлари ҳақида сўзлаб беришди. Тадбир сўнгида ёш китобхонларга O`zLiDeP туман Кенгаши ҳамда ахборот кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM