Отахон ва онахонлар учун концерт дастури намойиш этилди

Отахон ва онахонлар учун концерт дастури намойиш этилди

     Бугун туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкилотчилиги билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида истиқлолимизнинг 29 йиллигига бағишлаб туман ҳокимлиги маданият бўлими концерт залида отахон ва онахонларимизга концерт дастури ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.
     Туман ҳокимлиги маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM