2 гектарлик замонавий иссиқхона бунёд этилмоқда

                 2 гектарлик замонавий иссиқхона бунёд этилмоқда

 

  Бугун Оқдарё туманида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқаришдан тортиб бунёдкорликкача, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан тортиб, боғ-роғлар бунёд этиш йўлидаги ишлар авжида. Шарт-шароит ва имтиёзларга эга бўлган ҳиммати баланд ва шижоатли тадбиркорларимиз оқдарёликман деган номга муносиб бўлиш иштиёқида фаолият юритиб, янги лойиҳалар, янги иш ўринлари яратмоқдалар.

          Хусусан, туманнинг Барака массивида жойлашган тадбиркор Фирдавс Ражабов раҳбарлигидаги “SAM GREEN AGRO HOUSE” МЧЖ  қошида умумий майдони 2 гектар бўлган замонавий гидропоника усулида иссиқхона бунёд этилмоқда. Мазкур иншоатнинг лойиҳа қиймати 17,8 млрд.сўм бўлиб, шундан 4,7 млрд.сўм ўз маблағи ва 1,3 миллион АҚШ доллари хорижий инвестиция ҳисобланади. Иссиқхона қурилиши учун жорий йилнинг 1-чорагида Жанубий Корея давлатининг “WON AUTOMATIC” корхонасидан 1,3 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция асосида асбоб-ускуна ва жиҳозлар келтирилган бўлиб, айни вақтда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.

    Лойиҳа қуввати йилига 200 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган мазкур иссиқхонани жорий йилнинг октябрь ойида ишга тушириб, 15 кишини доимий иш ўрни билан таъминлаш ва йилига 100 минг АҚШ долларлик маҳсулотни экспорт қилиш кўзда тутилган.

 

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM