Шароити ўнгланган 8 та оила камбағаллик рўйхатидан чиқарилди

 

         Шароити ўнгланган 8 та оила камбағаллик рўйхатидан чиқарилди

 

       Бугун 1-сектор раҳбари туман ҳокими Н.Сулаймонов “Янгиравот-2” маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича рўйхатга олинган оилалар вакиллари билан учрашди. Улар билан суҳбат жараёнида аниқланган, яъни берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, оилавий шароитлари ҳамда моддий аҳволини ўнглаб олган 8 та оила камбағалликни қисқартириш рўйхатидан чиқарилди. Шунингдек, маҳалладаги кам таъминланган, шароити оғир оилалар сектор раҳбари томонидан ўрганилди ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уйларини таъмирлашда кўмаклашиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM