Оқдарёда махсус қарорга асосан  олий таълимга 85 нафар хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилинди

 

Оқдарёда махсус қарорга асосан  олий таълимга 85 нафар хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилинди

 

Республикамизда хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июнда “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиши учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида 402-сонли қарори тасдиқланганди.

Бугунги кунда Оқдарё туманида ушбу қарор доирасида хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун ажратилган грант лойиҳаси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар туман ишчи гуруҳи томонидан 85 нафар хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Улардан 11 нафари кам таъминланган оиладан, 36 нафари тўлиқсиз оила тарбияланувчиси, 12 нафари 14 ёшгача фарзандлари бор аёллар, 2 нафари шахсий уй-жойга эга бўлмаганлар, 16 нафари  ногиронлиги бор оилалардан, 8 нафарининг эса ота-онаси ишсиз.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM