Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида  Оқдарё туман ҳокимининг ҚАРОРИ

 

     Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида  Оқдарё туман ҳокимининг ҚАРОРИ

 

    Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан:

    1. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг еттинчи сессияси
2020 йил 08 июль куни соат 15:00 га чақирилсин:

    2. Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

    1). Тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида.

    3. Сессияга депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор туман ташкилотлари раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

    4. Туман ҳокимининг мазкур қарори маҳаллий матбуотда эълон қилинсин.

 

     Оқдарё туман ҳокими                Н.Сулаймонов

 

  Лойиш шаҳарчаси,

  2020 йил 3 июль

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM