Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди

         Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди

 

    Бугун Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ОАВ ходимлари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.И.Тошев иштирок этди.

      Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати Ю.Ўроқова олиб борди. Сессия аввалида, Сенат аъзоси Ф.Тошев кун тартибидаги масалаларнинг барчаси долзаб эканини, шу сабабли депутатларни эътиборли бўлиб, янада фаол иштирок этишга чақирди. Шундан сўнг кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди:   

1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид Фармонлари ва қарорлари ижроси юзасидан Оқдарё туман тижорат банкларида пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратишда кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида.

2. Туманда COVID-19 падемияси даврида коронавирус эпедемиясига қарши курашиш ва карантин талабларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман прокурори – 2-сектор раҳбари Кубаев Дилшод Абдуллаевичнинг ахбороти тўғрисида.

3. Ташкилий масала.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Агробанк” Оқдарё филиали бошқарувчиси Д.Толиевнинг ҳисоботи тингланди.

Иккинчи масала юзасидан туман прокурори 2-сектор раҳбари Дилшод Кубаев сўзга чиқиб ахборот берди.

Кун тартибининг ташкилий масала қисмида қуйидаги масалалар кўрилди:

  1. Хизмат вазифаси ўзгарганлиги сабабли туман Кенгашига 21-Қаҳрамон сайлов округидан депутат Ф.Н.Абиловнинг депутатликдан соқит қилиш ҳақидаги аризаси.
  2. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раисининг ўринбосарини тасдиқлаш ҳақида.
  3. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига роия этилишини таъминлаш масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчисини тасдиқлаш.
  4. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Ж.Мустофоевни лавозимидан озод этиш ҳақида.

Муҳокамадан сўнг кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

            Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM