Боқимандаликни касб қилманг, ҳаракат қилинг

       Боқимандаликни касб қилманг, ҳаракат қилинг

 

    Хабарингиз бор Даҳбеддаги агроиқтисодиёт техникуми ётоқхонаси тъмирланиб ташкил этилган “Ижтимоий уй”га шароити оғир,  уй-жойга муҳтож оилалар жойлаштирилган эди. Ушбу уйда яшовчи аксарият фуқаролар ишсизлиги туфайли бугунга қадар фақат давлат таъминоти, ижтимоий ёрдам билан кун кечириб келишмоқда.

    Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов ташаббуси билан 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Кубаев, ҳоким ўринбосарлари ва тадбиркорлар иштирокида иш билан таъминлаш мақсадида ижтимоий уйда яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Ҳар бир оила шароитини ўрганган ҳолда чиққан уларга мақул бўладиган доимий иш ўринлари таклиф этилди ва меҳнатга яроқли фуқаролар бандлиги таъминланди.

    -Қўлдан берганга қуш тўймайди, фақат давлатдан ёрдам кутиб яшашга одатланманг, ҳар ким келажаги учун, яхши яшаш учун ўзи ҳаракат қилиши лозим. Қанча иш керак бўлса биз топиб берамиз,- деди ҳоким суҳбат жараёнида.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM