6000 та жўжа кредитга берилди ва 22 оила оилавий тадбиркорликни бошлади

       6000 та жўжа кредитга берилди ва 22 оила оилавий тадбиркорликни бошлади

        Пандемия даврида Оқдарё туманида аҳолини бандлигини таъминлаш, даромадини ошириб турмуш шароитини янада яхшилаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиб, имкониятлар яратиш борасида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, бугун 1-сектор ҳудуди Бобур маҳалласида паррандачилик йўналишини танлаган 22 та оилага оилавий тадбиркорликларини бошлаб олишлари учун кредит асосида 6 мингта гўшт етиштиришга мўлжалланган жўжа ва жўжалар учун озуқа-ем маҳсулоти билан таъминланди.
      Шунингдек, ушбу маҳаллада 30 та шароити оғир, кам таъминланган оиланинг ҳар бирига паррандачилик йўналишида фаолиятларини бошлаб олишлари учун  субсидия тарзида 50 донадан жўжа ва озуқаси тарқатилган. 

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM