ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

     ҚАРЗДОР ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

       Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Жамолиддин Нарзиқулов томонидан ундирувчи Мунира Эргашеванинг фойдасига бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган. 
      Фуқаро Ж.Нарзиқулов ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қасддан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши оқибатида бугунги кунга келиб қарздорлиги 3 млн. 500 минг сўмни ташкил этган.
       Яна алимент пуллари қарздор Ж.Нарзиқулов томонидан қасддан тўлаб берилмаганлиги сабабли Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг қарори билан 8 ой қамоқ жазоси тайинланди.

       Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM