Қурилиш соҳасида ҳайрли ишлар қилинди 

      Қурилиш соҳасида ҳайрли ишлар қилинди 

        Рамазон ойида мутасадди ташкилотлар ва аҳоли ҳамкорлигида  карантин вақти бўлишига қарамай бир қатор эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, туман ҳокимлиги йўл қурилиш ташкилоти ва қишлоқ аҳолиси ҳамкорлигида ҳашар йўли билан Миёнқол маҳалласи Кўксақол қишлоғининг ички йўлларида 450 метр ҳамда “Истиқлол” маҳалласи Юқориовул қишлоғининг 600 метр тупроқ кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шағал ётқизилди.
  Шунингдек, эзгу ишлар қаторида Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Шукруллаеванинг мурожаати жойига бориб ўрганилиб, уйиниг том қисмига қурилиш материаллари зарурлиги маълум бўлди ва туман ҳокимлиги томонидан зарурий қурилиш материаллари билан таъминланди.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM