Камбағалликни қисқартириш борасида амалий ишлар қилинмоқда

      Камбағалликни қисқартириш борасида амалий ишлар қилинмоқда

     Оқдарё туманида камбағалликни қисқартириш чораси сифатида ушбу қатламнинг қўлига балиқ эмас, қармоқ бериш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, бугун биринчи сектор ҳудуди Бобур маҳалласида паррандачилик йўналишида фаолият бошлаб олишлари учун 20 оилага гўшт етиштиришга мослашган 50 донадан жўжа ва жўжаларни боқиш учун озуқа маҳсулоти тарқатилди.
     Парранда боқиш фаолиятидан бехабар бўлган хонадон эгалари учун тажрибага эга бўлган мутахассислар бириктирилади.
      Шу ўринда савол туғилади. Биргина шу 50 дона жўжани боқиб, камбағалчиликдан чиқиш мумкинми? Йўқ албатта. Жўжалар парваришланиб, бўлгач, мазкур хонадон эгаларининг паррандачилик йўналишидаги фаолиятини янада кенгайтириб, келгусида ушбу оилаларнинг иқтисодий эркинликка эришишларини таъминлаш мақсад қилинган. Албатта, бу жараёнда туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM