Муаммо бартараф этилди

                    Муаммо бартараф этилди

      Хабарингиз бор, кейинги кунларда ёғингарчиликлар туфайли айрим кўчаларда сувнинг чиқиш йўлларига чиқиндилар тупланиб қолиши натижасида сув тўпланиб, аҳоли учун ноқулайликлар юзага келиши учрамоқда. Бугун туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан юқоридаги ҳолат юзага келган Янгиқўрғон массиви марказий кўчасидаги чиқинди тиқилиб қолган сув қувури ҳамда йўл четидаги бетон ариқлар тозаланиб, сув тўпланиш муаммоси бартараф этилди.
     Шу ўринда туманимиз фуқароларидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудларга эътиборли бўлишлари, тозаликка риоя қилишлари ҳамда бетон ариқларга чиқинди ташламасликларини сўраймиз. Зеро, атроф-муҳитга беэътибор бўлиш салбий оқибатларни келтириб чиқариши ва ўзимиз зарар кўришимизни унутмайлик!

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM