Кўчма савдо ярмаркалари аҳолининг узоғини яқин қилмоқда

             Кўчма савдо ярмаркалари аҳолининг узоғини яқин қилмоқда

 

        Оқдарё туманидаги маҳаллаларда туман ҳокимлиги, туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича департаментнинг туман бўлими томонидан кўчма савдо ярмаркалари доимий равишда ташкил этилмоқда. Мақсад – аҳолининг уйда қолишини, жамиятда ижтимоий масофаланишни таъминлаш, жойларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сунъий равишда ошишининг олдини олишдир.

         Бугун озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган “Кўчма савдо ярмаркаси” машиналари туманнинг тўртала сектори чекка ҳудудларидаги маҳаллаларга жўнатилди.

         Кўчма савдо ярмаркаси маҳаллаларга навбатма-навбат хизмат кўрсатади.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM