Халқ дардини халқ ичида юрган билади

           Халқ дардини халқ ичида юрган билади

 

         Бугунги мураккаб вазиятда, яни карантин вақтида фуқароларнинг яшаш турмуш тарзи, бандлиги, муаммоларини жойида кўриш, ўрганиш ва амалий ёрдам бериш ҳар бир раҳбар зиммасидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

       Бу масалага Оқдарё туман ҳокими Феруз Абилов жиддий эътибор қаратиб, ҳар куни жойларда аҳоли хонадонларини ўрганиб, аниқланган муаммо, камчиликлирни бартараф этиш ҳамда аҳолига яқиндан ёрдам бериш ишларини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокими “Оқдарё” маҳалласи фуқаролари хонадонлари, шарт-шароитлар, турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Маҳалланинг Бўтанош қишлоғида истиқомат қилувчи Элмурод Ҳалканаев, Аҳадқул Абдуллаев, Облоберди Мамиров, Азамат Болиевларнинг ўз томорқаларини ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланаётганлиги ҳокимни мамнун этди. Шунингдек, камбағалликдан чиқариш дастури бўйича ҳисобга олиб бир қатор имкониятлар яратиб берилаётган ёлғиз она Раъно Шайманованинг оилавий шароити билан танишиб, томорқадан унумли фойдаланиш борасида тавсиялар берди. Шундан сўнг ҳоким Бутанош қишлоғининг илғор тадбиркорларидан Дилшод Саримсоқов раҳбарлигидаги “Карвон томорқа” МЧЖнинг зотдор чорва етиштириш фаолияти билан яқиндан танишиб, ушбу тадбиркорга қўшимча молхона қуриш учун фойдаланилмаётган эски чиқиндихона ўрнидан ер ажратиш масалалари бориб ўрганилди. Шулар қаторида маҳалладаги озиқ-овқат дуконларидаги нарх-наволар ўрганилди ҳамда дукон эгалари нархларни асоссиз оширмаслик ҳақида огоҳлантирилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM