Жажжи болажонлар иштирокида Конституция куни нишонланди
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Оқдарё туман мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинганини 27 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида 7-сонли болалар мусиқа ва саньат мактабида "Конституция-бахтимиз, қомусимиз" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда мактабгача таълим бўлими мудири, бўлим ходимлари, 6-8-9-16-19-22-24-25-28-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва тарбияланувчилари иштирок этишди. Тарбияланувчилар томонидан она Ватанимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.
Шунингдек, 8 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очиш истагини билдирган тадбиркорларга ўз фаолиятини бошлаш учун туман ҳокимининг рухсатномаси берилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати