Жажжи болажонлар иштирокида Конституция куни нишонланди

    Жажжи болажонлар иштирокида Конституция куни нишонланди

 

    Жорий йилнинг 6 декабрь куни Оқдарё туман мактабгача таълим ташкилотлари  тарбияланувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул  қилинганини  27 йиллигини муносиб  нишонлаш  мақсадида 7-сонли болалар  мусиқа  ва саньат мактабида "Конституция-бахтимиз, қомусимиз"  шиори остида  байрам тадбири бўлиб ўтди.

      Тадбирда  мактабгача таълим бўлими мудири,  бўлим ходимлари,  6-8-9-16-19-22-24-25-28-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва тарбияланувчилари иштирок этишди. Тарбияланувчилар томонидан она Ватанимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.   

     Шунингдек, 8 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очиш истагини билдирган тадбиркорларга ўз фаолиятини  бошлаш учун  туман ҳокимининг  рухсатномаси  берилди.

 

          Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM