Кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Айни кунларда Оқдарё туманида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан бир қаторда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Хусусан, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Лойиш маҳалласидаги 5-7-уйлар, “Мустақиллик” маҳалласидаги 1-10-12- уйлар ҳамда “Наврўз” маҳалласидаги 7-8-9-9А кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Даҳбед массивидаги 37-38-кўп қаватли уйларда канализация тармоғи янгиланиб, уйлар олдига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати