Кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

     Айни кунларда Оқдарё туманида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан бир қаторда ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Хусусан, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Лойиш маҳалласидаги 5-7-уйлар, “Мустақиллик” маҳалласидаги 1-10-12- уйлар ҳамда “Наврўз” маҳалласидаги 7-8-9-9А  кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Даҳбед массивидаги 37-38-кўп қаватли уйларда канализация тармоғи янгиланиб, уйлар олдига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

 

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM