Мактабларнинг иситиш тизими янада яхшиланмоқда

Мактабларнинг иситиш тизими янада яхшиланмоқда

 

Самарқанд вилояти ҳокимининг ёрдами билан Оқдарё тумани умумтаълим мактабларини қиш мавсумида иссиқлик тизимини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига 40 дан зиёд иситиш қозонлари олиб келингани ҳақида хабар берган эдик. Айни кунларда иссиқлик тизимида муаммо мавжуд бўлган мактабларга мазкур иситиш қозонларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими Шерзод Қудратов тегишли масъуллар иштирокида Оқдарё маҳалласидаги 3-мактаб ҳамда Пичоқчи маҳалласидаги 31-мактабларда бўлиб, иситиш қозонларини ўрнатиш, таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM