Бугун туманимиздаги "Кураштепа" фермер хўжалиги давлатга пахта хом-ашёсини сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Бугун туманимиздаги "Кураштепа" фермер хўжалиги давлатга пахта хом-ашёсини сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Оқдарё тумани 2-сектор "Наврўз" ММТП ҳудудидаги «Кураштепа» фермер хўжалиги 2022 йил ҳосили учун 40 гектардан ортиқ майдонга чигит экиб, самарали ва машаққатли меҳнат натижасида ҳар бир гектар пахта майдонидан 39 центнердан ортиқ ҳосилдорликка эришилди. 

Шу муносабат билан фермер хўжалиги рахбари, тажрибали фермер ШEРМАТОВ СИРОЖИДДИН АБДУХАМИДОВИЧни ҳамда ушбу улкан хирмонни бунёд этишда хизмат қилган хўжалик агрономлари, механизаторлари, сувчилари, теримчилари ҳамда хўжалик аъзоларини Оқдарё туман ҳокимлиги ва туман фермерлар Кенгаши номидан туманимиз пахта хирмонига қўшган муносиб ҳиссаси учун муборакбод этамиз.

Туманда давлатга пахта сотиш шартномасини ортиғи бажарган фермер хўжаликлари сони 6 нафарга етди.

Туманимизда пахта йиғим-терими  давом этмоқда..!
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM