Ички йўллар таъмири давом этмоқда

Ички йўллар таъмири давом этмоқда

Оқдарё туманида ички йўлларни таъмирлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, навбат асосида маҳаллаларда ҳашар йўли билан тупроқ йўлларга шағал ётқизилмоқда.

Бугун туманнинг 1-секторида жойлашган “Гўзалкент” маҳалласининг Қўшқўрғон қишлоғида 450 метр ҳамда Қоратери қишлоғида 350 метр, жами 800 метр узунликдаги ички тупроқ йўлларга шағал-қум аралашмасини тўшаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳашарга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва техникалари жалб қилинди.

Йўлларни таъмирлаш бўйича ҳашар ишлари туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам навбат билан амалга оширилиб борилмоқда.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM